“OIC States Broadcasting Union”: Тошкентда очилган Замонавий санъат маркази халқаро маданий ҳамкорлик учун янги платформага айланади
Сентябрь 16, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 139
АР-РИЁЗ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг “OIC States Broadcasting Union” порталида “Тошкентда Замонавий санъат маркази очилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада Ўзбекистон пойтахтида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Замонавий санъат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида ёзилган.
Марказ таркибига кўргазма заллари, кутубхона, ресторан, учрашув ва мажлислар заллари, шунингдек, илмий-тадқиқот ва ижодий ишлар учун махсус майдонларни ўз ичига олган ихтисослаштирилган объектлар кирди.
Замонавий санъат маркази бадиий кўргазмалар ўтказиш, таълим ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш, халқаро-маданий ҳамкорлик соҳасидаги тадбирлар ҳамда бошқа маданий лойиҳаларни ташкил этиш учун янги платформага айланиши кўзда тутилган.
Ушбу марказ Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, мамлакатда бадиий ва маданий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро маданий ҳамкорлик имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси