Парижда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Ноябрь 29, 2026. 14:00 • 50 сония
• 58
ПАРИЖ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз дипломатлари Франциянинг “Hasamélis” сайёҳлик агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир доирасида франциялик мутахассис Катрин Ришар-Ледюк Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ҳақида маъруза қилди.
Мазкур ташаббус Франция туризм бозорида мамлакатимиз жозибадорлигини ошириш, франциялик сайёҳлик компаниялари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Франциядан келувчи сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.
Тақдимот якунида “Hasamélis” агентлиги билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Францияда кенг тарғиб қилиш, маданий-маърифий саёҳатлар дастурларини кенгайтириш ва бундай тақдимотларни мунтазам равишда ўтказиб бориш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси