Дьях Путри: Индонезия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

Июнь 19, 2026. 12:30 • 2 дақ

83
Дьях Путри: Индонезия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида қатнашган Индонезия савдо вазири ўринбосари Дьях Путри “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

– Индонезия ва Ўзбекистон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим устида иш олиб борилди. Мазкур ташриф икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг сармоялар учун очиқлиги сиёсатини бир неча бор таъкидлаган ва бу амалда ўз ифодасини топмоқда. Мамлакат транспорт алоқаларини, рақамли технологияларни, сунъий интеллектни фаол ривожлантирмоқда, меҳмонхона сектори ва туризмга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишлар барқарор иқтисодий ўсиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш учун замин яратади.

Индонезия дунёдаги энг йирик архипелаг ва Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик иқтисодиётларидан бири сифатида Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Индонезия билан ҳамкорликка қизиқиш билдирилаётгани иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Шунингдек ўқинг

Эркин савдо тўғрисидаги битим икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириши ҳамда нафақат анъанавий савдо соҳаларида, балки янги йўналишларда, жумладан, кичик ва ўрта бизнес бўйича шерикликни кенгайтириши кутилмоқда. Шунингдек, туризм ҳам ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири саналади.

Тарихан мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар чуқур илдизларга эга. Хусусан, Индонезиянинг биринчи Президенти Сукарно Имом ал-Бухорий меросига қизиқишни уйғотишда муҳим роль ўйнаган. Самарқанд эса бугунги кунда ҳам маданий, диний ва тарихий жозибадорлик маркази бўлиб қолмоқда.

Ушбу салоҳиятни инобатга олган ҳолда, томонлар Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш