Жорди Грейг: Ўзбекистон Президентининг форумдаги нутқи мамлакатга ишончли ҳамкор сифатида халқаро ишонч ортиб бораётганини кўрсатади

Июнь 19, 2026. 17:30 • 2 дақ

87
Жорди Грейг: Ўзбекистон Президентининг форумдаги нутқи мамлакатга ишончли ҳамкор сифатида халқаро ишонч ортиб бораётганини кўрсатади

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашган Британиянинг “The Independent” нашри бош муҳаррири Жорди Грейг “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

– Биз учун форумда ҳозир бўлиш катта аҳамиятга эга. Чунки бу турли мамлакатлар иқтисодиётининг ҳолати ва истиқболлари ҳақида кенг қамровли фикрларни тинглаш имконини беради. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон янги иқтисодий динамика шаклланаётган ўсиш ва трансформация макони сифатида қабул қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

Минтақа мамлакатлари вакилларининг позициялари ва чиқишлари, Ўзбекистон раҳбариятининг барқарор ўсишни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш ҳамда халқаро ҳамжамият билан шериклик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган интилишлари алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Нашримиз Буюк Британиядаги энг йирик рақамли ахборот бренди, Қўшма Штатларда эса катталиги бўйича тўртинчи ўринда туради. Ўтган йили турли платформалардаги умумий аудитория қамрови қарийб 13 миллиард кўришни ташкил қилди. Шу боис, биз туризм ва ривожланиш салоҳияти юқори бўлган иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари сингари турли йўналишларда Ўзбекистоннинг ҳамкорига айланишга умид қиламиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш