Минскдаги гастрономик фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди

Июнь 19, 2026. 16:00 • 2 дақ

56
Минскдаги гастрономик фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди
Минскдаги гастрономик фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди
Минскдаги гастрономик фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди
Минскдаги гастрономик фестивалда ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди

МИНСК, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Беларусь пойтахтида дипломатик ваколатхоналар ўртасида халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур халқаро тадбирда мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар томонидан миллий ошхоналарнинг ўзига хос ва жозибадор жиҳатлари кенг намойиш этилди.

Фестивалда дунёнинг 17 мамлакати – Буюк Британия, Германия, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Мянма, БАА, Россия, Сурия, Судан, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон ва Швейцария вакиллари ўз миллий стендлари билан қатнашди.

Ўзбекистон стенди концепцияси умумий тарих ва кўп асрлик анъаналар билан боғланган халқларнинг меҳмондўстлиги, ўзаро ҳурмати, бирлиги ва маънавий яқинлигини ифода этувчи умумий дастурхон тимсоли орқали очиб берилди.

Ушбу ўзига хос ёндашув Ўзбекистоннинг нафақат бой маданий меросга эга мамлакат, балки инсонпарварлик, оилавий қадриятлар ва самимий муносабатлар алоҳида қадрланадиган юрт эканини яна бир бор намойиш этди.

Миллий таомлар тақдимотида Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси Василина Мицкевич фаол иштирок этди.

Ўзбекистон стендини Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков алоҳида қизиқиш билан кўздан кечирди. Вазир ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини ёдга олар экан, сафар давомида ўз ҳамкасби ва дўсти – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов томонидан кўрсатилган самимий меҳмондўстлик ҳамда ўзбек миллий таомларининг бетакрор таъми унда унутилмас таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш