Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигига янги суръат бағишлаган қўшма бизнес-форум ва ихтисослаштирилган шўъба сессияси бўлиб ўтди

Июнь 20, 2026. 15:25 • 2 дақ

46
Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигига янги суръат бағишлаган қўшма бизнес-форум ва ихтисослаштирилган шўъба сессияси бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигига янги суръат бағишлаган қўшма бизнес-форум ва ихтисослаштирилган шўъба сессияси бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигига янги суръат бағишлаган қўшма бизнес-форум ва ихтисослаштирилган шўъба сессияси бўлиб ўтди

ДЕҲЛИ, 20 июнь. /“Дунё” АА/. V Тошкент халқаро инвестиция форумининг кенг кўламли дастури доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форуми ҳамда “Ўзбекистон - Ҳиндистон: Икки халқ, ягона мақсад - умумий фаровонлик” деб номланган ихтисослаштирилган шўъба сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим майдонга айланди.

Икки мамлакат бизнес тузилмалари ўртасида тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда савдо-иқтисодий ва технологик шерикликни ривожлантиришга кучли суръат бағишлаш форумнинг бош вазифаси бўлди. Тадбирда Ҳиндистондан 100 дан ортиқ инвестор ва ўзбекистонлик 50 дан зиёд тадбиркор иштирок этди.

Икки давлат элчилари, шунингдек, давлат тузилмалари ва йирик компанияларнинг топ-менежерлари сессия маърузачилари сифатида сўзга чиқди. Улар Ўзбекистон инвестиция муҳитидаги улкан ўзгаришлар, изчил иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий ҳамкорлар учун яратилган мисли кўрилмаган имтиёзларга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек ўқинг

Муҳокамалар марказида келажак кун тартибини белгилаб берувчи тармоқлар, жумладан, фармацевтика, саноат, илғор ахборот технологиялари, таълим, “яшил” энергетика, туризм, агросаноат мажмуаси ва бошқа соҳалар бўлди.

Тадбир иштирокчилари Ҳиндистон технологиялари ва Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини бирлаштиришдан юқори синергетик самарадорликни қайд этган ҳолда, бизнес манфаатларининг туташув нуқталарини атрофлича ўрганиб чиқди.

“B2B” шаклидаги музокаралар бизнес-форум самарадорлиги ошишига хизмат қилди. Бизнес вакиллари қатор учрашувлар ўтказиб, меваларни қайта ишлаш, IT-ишланмалар, таълим алмашинувлари ва энергетика лойиҳаларидаги кооперациянинг амалий жиҳатларига эътибор қаратди. Томонлар ўзаро тажриба алмашди, технологиялар трансфери механизмларини кўриб чиқди ва қўшма корхоналарнинг истиқболларини белгилаб олди.

Музокаралар якунида амалий лойиҳалар бўйича қатор келишувларга эришилди. Тадбирлар янги инвестиция лойиҳалари учун мустаҳкам пойдевор яратди ва стратегик шерикликни чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилишни тасдиқлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш