Остонада Ўзбекистон–Қозоғистон туризм форуми бўлиб ўтди

Сентябрь 14, 2026. 10:00 • 2 дақ

7

ОСТОНА, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Остонада “Ўзбекистон ва Қозоғистон: стратегик шериклик ва янги туризм хабларини шакллантириш” мавзусидаги форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туризм соҳаси вакилларини бирлаштирган форумда икки мамлакатнинг давлат идоралари, дипломатик корпуси, авиакомпаниялари, туроператорлари, меҳмонхона бизнеси ва оммавий ахборот воситаларининг 300 нафарга яқин вакили жам бўлди.

Иштирокчилар асосий эътиборни тўғридан-тўғри авиақатновларни кенгайтириш, янги сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш ва транспорт боғлиқлигини яхшилашга қаратди. Ҳозирда мамлакатлар ўртасида ҳафтасига 50 дан ортиқ мунтазам рейс амалга оширилмоқда, сўнгги бир йилда эса олтита янги йўналиш очилди.

Меҳмонхона саноати, тиббиёт ва санаторий-курорт, зиёрат ва гастрономик туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, иштирокчилар икки мамлакатнинг тарихий-маданий мероси ва гастрономик анъаналарини учинчи давлатлар бозорларида биргаликда тарғиб қилиш имкониятларини қайд этди.

Учрашув доирасида авиакомпаниялар, меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳаси вакиллари иштирокида учта панель сессияси ўтказилди. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти, “Nadi.uz” брендининг миллий ва замонавий либослар тўплами намойиши ҳамда анъанавий амалий санъат кўргазмаси бўлиб ўтди.

Форум якунлари бўйича туризм ва бизнес ҳамжамияти вакиллари авиақатновларни кенгайтириш, қўшма сайёҳлик йўналишлари ва маҳсулотларини яратиш, меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Қозоғистон бозорида илгари суриш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш