Татарстонда Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди

Сентябрь 14, 2026. 09:00 • 1 дақ

73
Татарстонда Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди
Татарстонда Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди
Татарстонда Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди
Татарстонда Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди

ҚОЗОН, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қозон шаҳрида ҳамда Татарстоннинг бошқа аҳоли пунктларида ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳудудда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси, Миграция агентлиги ва унинг ҳудудий вакиллари ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

Хусусан, Қозон шаҳридаги “GenStroy” қурилиш ташкилотида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан алоҳида мулоқот ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувлар давомида ватандошларимизга Россия Федерациясининг меҳнат ва миграция қонунчилиги соҳасидаги асосий талаблари атрофлича тушунтирилди.

Сўзга чиққанлар томонидан амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноий фаолиятларга аралашиб қолишнинг олдини олиш, шунингдек, шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилиб, доимо огоҳ ва эҳтиёткор бўлиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш