“AJP” газетаси: Ўзбекистон ва Жанубий Корея саноат ҳамкорлиги учун янги имкониятлар яратмоқда

Сентябрь 04, 2026. 12:00 • 2 дақ

56
“AJP” газетаси: Ўзбекистон ва Жанубий Корея саноат ҳамкорлиги учун янги имкониятлар яратмоқда

СЕУЛ, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “AJP” газетаси Сеулда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасидаги саноат вазирлари мулоқотининг янги форматига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, “C5+Korea” саноат вазирлари мулоқоти давлат раҳбарлари саммитлари оралиғида қўшма ташаббусларни илгари суриш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга. Саммит кун тартибидан саноатни модернизация қилиш, инфратузилма, муҳим минераллар, энергетика, кадрлар тайёрлаш ва хусусий сектор иштироки каби масалалар ўрин олган.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига эга. Мамлакатимиз иқтисодиётига Корея Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялари 8 миллиард доллардан ошди. 2026 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етди.

Шунингдек ўқинг

Мақолада муҳим минераллар йўналишига эътибор қаратилиб, Ўзбекистон–Жанубий Корея Нодир металлар ва қотишмалар илмий-технологик маркази материалшунослик, қайта ишлаш технологиялари, илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш соҳаларида иш олиб бораётгани қайд этилган.

2024–2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон–Жанубий Корея Иқтисодий ривожланиш ҳамкорлиги жамғармаси дастури доирасида 2 миллиард долларлик имтиёзли молиялаштириш кўзда тутилган. Янги лойиҳалар учун давлат кафолатларисиз ва давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш механизмлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш