Logo

“Ал-Жарида”: 2025 йилда Ўзбекистонга бораётган кувайтлик сайёҳлар икки бараварга кўпайди

Январ 06, 2026. 14:19 • 2 дақ

233
“Ал-Жарида”: 2025 йилда Ўзбекистонга бораётган кувайтлик сайёҳлар икки бараварга кўпайди

АЛ-КУВАЙТ, 6 январь. /“Дунё” АА/. Элчихона ташаббуси билан Ал-Кувайт шаҳрида ўтказилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва имкониятларига оид тақдимот маросими Кувайт оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, араб тилидаги “Ал-Жарида” газетасида “2025 йилда Ўзбекистонга бораётган кувайтлик сайёҳлар сони икки бараварга кўпайди” номли мақола эълон қилинди.

Материалларда таъкидланишича, Кувайт ва Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарлари ўртасида “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри ва мунтазам рейслар йўлга қўйилди. Бу ишлар кувайтликларнинг Ўзбекистонга саёҳатини кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳаво транспортининг яхшиланиши Ўзбекистонни кувайтлик саёҳатчилар учун қулай ва осон кириш мумкин бўлган жойга айлантирди, масофа ва транзит билан боғлиқ масалалар енгиллаштирилди. Бу енгилликлар Кувайтдан келган сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошишига бевосита ҳисса қўшди.

Иккала мамлакатдаги сайёҳлик операторлари ҳозирда кувайтлик сайёҳлар учун махсус турпакетлари яратиш устида ишламоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг Тошкент ва Наманганга ҳафтасига тўрт марта рейсларни амалга ошириши билан бир вақтга тўғри келди. Бу эса 2025 йилда Кувайтдан Ўзбекистонга борган сайёҳлар сонининг икки бараварга оширишга ёрдам берди.

2025 йилда Ўзбекистонга минг нафарга яқин кувайтлик ташриф буюрган. Бу 2024 йилга нисбатан икки баравар кўп. Бу кувайтликлар орасида Ўзбекистоннинг ривожланаётган ва ўзига хос сайёҳлик маскани сифатидаги қизиқишининг ортиб бораётганини акс эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш