“Finančné Noviny” газетаси: Тошкент халқаро молия маркази Ўзбекистоннинг хорижий бизнес учун жозибадорлигини оширади

Июль 19, 2026. 15:20 • 56 сония

173
“Finančné Noviny” газетаси: Тошкент халқаро молия маркази Ўзбекистоннинг хорижий бизнес учун жозибадорлигини оширади

БРАТИСЛАВА, 19 июль. /“Дунё” АА/. Тошкент халқаро молия марказининг (TIFC) ташкил этилиши мамлакат молия секторини ривожлантириш ва хорижий инвесторларни жалб этишга қаратилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Словакиянинг “Finančné Noviny” газетасида ёзилишича, мазкур марказ инглиз ҳуқуқи тамойилларини қўллаган ҳолда халқаро стандартлар асосида фаолият юритади. Бу эса Ўзбекистоннинг хорижий ишбилармон доиралар учун жозибадорлигини янада ошириши лозим.

Шунингдек ўқинг

Лойиҳа концепцияси ва ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш учун дунёнинг етакчи консалтинг компаниялари, жумладан, ‘White & Case”, “PwC” ва “Ernst & Young” жалб этилди.

Тошкент халқаро молия маркази (TIFC) мамлакатнинг Марказий Осиёдаги молиявий марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаши ҳамда унинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини кенгайтириши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш