Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ироқ Курдистони делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Июль 19, 2026. 14:50 • 2 дақ

300

ТОШКЕНТ, 19 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонга давлат тузилмалари ва бизнес оламидан 150 дан ортиқ вакилларни ўз ичига олган Ироқнинг Курдистон ҳудуди делегацияси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонаси ҳамда мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.

Делегация таркибидан Эрбиль, Сулаймония, Киркук, Ҳалабжа ва Доҳук савдо-саноат палаталари раҳбарлари, Курдистон минтақавий ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари жой олди. Иштирокчилар орасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш, тўқимачилик, заргарлик, энергетика, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари компаниялари мавжуд.

Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар чоғида томонлар савдо, инвестиция ва саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Курдистон томони ўзбекистонлик компанияларни жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирди ва қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини маълум қилди.

Мулоқотларда қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар чорвачилик, паррандачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни кўриб чиқдилар.

Шунингдек ўқинг

Делегация аъзолари, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қатор етакчи корхоналари, жумладан, “FONON” заргарлик фабрикаси, “Crafers” қандолат фабрикаси, “TEXNOPARK” ишлаб чиқариш мажмуаси, “IMZO” компанияси ва “UZTEX GROUP” тўқимачилик корхонасида бўлдилар. Ишбилармонлар ишлаб чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон маҳсулотларини Ироқ Курдистони бозорига етказиб бериш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ироқ Курдистони Савдо ва саноат палаталари федерацияси ўртасида иқтисодий форум бўлиб ўтди. Тадбирда 400 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этди.

Форум якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Курдистон Савдо ва саноат палаталари федерацияси ўртасида, шунингдек, икки томоннинг ҳудудий палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Томонлар ишбилармонлик алоқаларини изчил ривожлантиришни давом эттириш, бизнес-делегациялар алмашинувини кенгайтириш, кўргазмаларда фаол иштирок этиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш