Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

Сентябрь 17, 2026. 11:30 • 1 дақ

203
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди
Новосибирскда меҳнат қилаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

НОВОСИБИРСК, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида ушбу Новосибирск ҳудудида ишлаётган ватандошлар билан қатор сайёр учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатлар дастлаб “Светофор” чакана савдо бозори ҳамда шаҳардаги уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамюртлар билан учрашди.

Суҳбат давомида ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Юртдошларга дипломатик ваколатхоналарнинг манзиллари ва колл-марказларнинг алоқа рақамлари кўрсатилган маълумотлар берилди.

Ушбу ҳудудда меҳнат қилаётган ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш берувчилар томонидан иш ҳақини ўз вақтида тўлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тўловлар асоссиз кечиктирилган тақдирда, юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун фуқароларга дарҳол Миграция агентлигига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Учрашувлар якунида Бош консулхона вакиллари келгусида ҳам ватандошларга зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш