Гиртс Яунземс: Ўзбекистонда шунчаки иқтисодий ўсиш эмас, балки ҳақиқий иқтисодий ўсиш рўй бермоқда

Август 29, 2026. 16:39 • 2 дақ

82
Гиртс Яунземс: Ўзбекистонда шунчаки иқтисодий ўсиш эмас, балки ҳақиқий иқтисодий ўсиш рўй бермоқда

ТОШКЕНТ, 29 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этган Латвия элчиси Гиртс Яунземс “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқини айём билан қутлади:

– Биласизми, менга Ўзбекистон Президентининг нутқи жуда ёқди. Ўйлайманки, бугун мамлакат учун кўплаб хушхабарлар янгради.

Хусусан, яқин йилларда турли соҳада бир миллион нафар юқори малакали мутахассис тайёрлаш, 450 миллиард доллар сармоя жалб этиш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 300 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 10 минг долларга етказиш ҳақида сўз юритилди.

Бу рақамлар Ўзбекистонда шунчаки иқтисодий ўсиш эмас, балки ҳақиқий иқтисодий ўсиш юз бераётганидан далолат беради. Бу, албатта, жуда қувонарли ҳол.

Шунингдек ўқинг

Бундай янгиликлар, ёрқин ва мазмунли тадбирдан сўнг кишилар ўзларини янада бахтли ҳис қилади. Одамлар қанчалик бахтли бўлса, ўз севимли иши билан шунчалик фаол шуғулланади. Демак, барча ишлар янада яхшиланиб бораверади.

Ўзбекистон халқини байрам билан табриклайман!

Келгуси йилда янада кўпроқ хушхабарлар, ютуқлар ва ҳайратланарли рақамлар бўлишини тилаб қоламан.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш