Ўзбекистонда “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми бўлиб ўтмоқда

Август 25, 2026. 22:25 • 2 дақ

281

ТОШКЕНТ, 25 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ҳамда илмий ва эксперт доиралари вакилларини бирлаштирган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” номли халқаро медиафорум ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум 24–29 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилиб, унга 43 мамлакатдан 300 нафарга яқин иштирокчи жалб этилган. Анжуманда медиакомпаниялар вакиллари, кинематография ижодкорлари, продюсерлар, олимлар, сунъий интеллект бўйича етакчи мутахассислар қатнашмоқда.

Тадбирнинг бош медиаҳамкорлари сифатида “Euronews” ва “CNN” телеканаллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази форумнинг марказий майдонига айланди.

Шунингдек ўқинг

Форум дастуридан бешта ялпи мажлис, 50 дан ортиқ маъруза ва тақдимот ўрин олган. Асосий мавзулар қаторида Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Мансур Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий мероси ҳамда уни кино, телевидение, адабиёт, рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологиялари воситасида замонавий халқаро аудиторияга тақдим этиш масалалари ўрин олган.

Қуръон ва ёзма меросни ўрганиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқаро медиафорум дастури юздан ортиқ ишбилармонлик, таълим, маданий ва тантанали тадбирларни ўз ичига олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш