Мария Кази: Ўзбекистон жадал иқтисодий ривожланиш ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш йўлидан дадил бормоқда
Август 29, 2026. 14:04 • 3 дақ
• 67
ИСЛОМОБОД, 29 август. /“Дунё” АА/. Покистон савдо вазири ўринбосари Мария Кази мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қардош ўзбек халқини самимий муборакбод этаман.
Мустақиллик – ҳар бир миллатнинг эркинлиги, қадр-қиммати ва келажакка бўлган ишончининг мустаҳкам пойдеворидир. Кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланиш сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш ва эътироф билан кузатилмоқда.
Бугунги Ўзбекистон жадал иқтисодий тараққиёт, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб этиш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш йўлидан изчил бораётган мамлакатдир. Иқтисодиётни модернизация қилиш, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида эришилаётган натижалар мамлакатнинг катта тараққиёт имкониятларини яққол намоён этмоқда.
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай ва шаффоф шарт-шароитлар алоҳида эътиборга лойиқ. Қонунчилик ва институционал ислоҳотлар, эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона соҳасидаги енгилликлар, давлат идоралари билан мулоқотнинг соддалаштирилиши халқаро бизнес ва инвесторлар учун янги имкониятларни очмоқда. Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортиб бораётгани мамлакатга бўлган ишончнинг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Покистон ва Ўзбекистонни тарихий ришталар, маданий яқинлик ва умумий қадриятлар боғлаб туради. Бугун бу мустаҳкам дўстлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг янги босқичига кўтарилмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, саноат ва бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун улкан имкониятлар мавжуд.
Покистон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва ишончли иқтисодий шерик сифатида юқори баҳолайди. Биз икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада кучайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва инвесторлар учун янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тарафдоримиз. Ўзбекистоннинг жадал ислоҳотлар сиёсати ва иқтисодий очиқлиги Покистон тадбиркорлари учун ҳам янги ҳамкорлик уфқларини очмоқда.
Ўзбекистон халқи ўзининг бой тарихи, меҳнатсеварлиги ва янгиланишга бўлган қатъий интилиши билан келгусида ҳам янада юксак марраларни забт этишига ишончим комил. Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамланиб бораверади.
Қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ, мамлакатингизга эса барқарор тараққиёт ва янги улкан муваффақиятлар тилайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси