Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди

Ноябрь 28, 2025. 16:51 • 39 сония

162
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Dunyo” АА мухбири.

“Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этдик, – ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм каналида. – Кун тартибимиз кенг қамровли бўлиб, самарали ҳамкорлик учун муҳим бўлган яшил энергиядан тортиб, ўзаро боғлиқликгача бир қатор масалаларни ўз ичига олди. Биз ҳаммамиз ягона умумий мақсад сари интиламиз – халқларимизнинг фаровонлигини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш.

Биз катта минтақамиз ва глобал миқёсда тезкор ўзгаришларга гувоҳ бўлаяпмиз. Мамлакатларимизнинг ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун энг яхши шароитларни яратиш мақсадида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш вақти келди.

“Дунё”АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш