Ўзбекистон ТИВ раҳбари ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди
Апрель 20, 2026. 20:10 • 2 дақ
• 61
ТОШКЕНТ, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Лю Бинни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Лю Бин жанобларини қабул қилишдан мамнунмиз” – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро фаол ва ишончли мулоқоти Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Ўзбекистон–Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси доирасидаги Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитанинг навбатдаги йиғилиши натижаларини қўллаб-қувватлаймиз.
Эришилган барча келишувлар икки ва кўп томонлама ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси