Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

Ноябрь 26, 2026. 19:55 • 2 дақ

• 9
Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари, жаноб Каха Имнадзе билан учрашдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм-каналида. – Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда превентив дипломатиянинг аҳамиятини юксак баҳолаймиз.

Шунингдек ўқинг

БМТ ва унинг тузилмалари билан конструктив мулоқотни давом эттириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда минтақамизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш