Татаристон раҳбари Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Август 10, 2026. 20:33 • 2 дақ

98
Татаристон раҳбари Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

ҚОЗОН, 10 август. /“Дунё” АА/. Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов бугун эрталаб Нижнекамск шаҳридаги бир қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми оқибатида Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Татар-информ” ахборот агентлигининг хабар беришича, саноат зонасидаги хостелда ҳалок бўлган 9 киши орасида хорижий фуқаролар ҳам бўлган.

“Воқеа жойига Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Нодиржон Қосимов етиб борди. Дипломат ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига қайтариш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда”, – дея аниқлик киритган агентлик.

Шунингдек ўқинг

Ҳужум оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлиб, 48 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бугун Татаристонда мотам куни, дея эълон қилинди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, суд-тиббий экспертизаси ва зарур расмиятчиликлар якунлангач, ҳалок бўлган ватандошларимиз жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш