Тошкент ва Абу-Даби ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
Август 10, 2026. 19:00 • 53 сония
• 57АБУ-ДАБИ, 10 август. /“Дунё” АА/. “Etihad Airways” авиакомпанияси тарихида илк бор Абу-Даби–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Авиақатновнинг очилишига бағишланган маросимда “Etihad Airways” катта вице-президенти Холид Ал Али ва Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Умид Шодиев иштирок этди.
Тўғридан-тўғри қатновнинг йўлга қўйилиши пойтахтлар ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик ва туристик сафарларни кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, авиакомпаниянинг халқаро тармоғи орқали Тошкентдан Абу-Даби орқали бошқа мамлакатларга сафар қилиш имкониятлари ҳам кенгаяди.
“Etihad Airways”нинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши халқаро авиакомпанияларнинг мамлакатга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради. Бу, ўз навбатида, транспорт-логистика, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш учун қўшимча шароит яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

