Ўзбекистон ва Хитойнинг Цзянсу провинцияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Август 10, 2026. 20:00 • 2 дақ

39
Ўзбекистон ва Хитойнинг Цзянсу провинцияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

НАНКИН, 10 август. /“Дунё” АА/. Узбекистонннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхайдаги Бош консулхонаси дипломатлари Цзянсу провинциясининг Нанкин шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган хизмат сафари давомида провинция раҳбарияти, йирик саноат компаниялари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан қатор муҳим учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Цзянсу провинцияси Партия қўмитаси котиби Синь Чаньсин билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция, савдо, логистика, саноат, таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой томонига мамлакатимиз ҳудудларида хитойлик бизнес вакиллари учун яратилаётган қулай шароитлар, солиқ имтиёзлари ва преференциялар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Синь Чаньсин Цзянсу провинцияси Ўзбекистон ҳудудлари билан тажриба ва алоқалар алмашинувига катта эътибор қаратаётганини қайд этиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш, муҳим инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ҳамда маданий алмашинувни илгари суриш тарафдори эканини билдирди.

Цзянсу — молия, таълим, технология ва туризм соҳаларида Хитойнинг етакчи провинцияларидан бири ҳисобланади. Ҳудуд аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бўйича Хитойда биринчи, умумий ЯҲМ ҳажми бўйича (қарийб 2 триллион АҚШ доллари) иккинчи ўринни эгаллайди.

Провинция электрон ускуналар, кимёвий маҳсулотлар ва тўқимачилик маҳсулотларининг йирик экспортчиси, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилувчи асосий ҳудудлардан биридир. Цзянсуда 168 та олий таълим муассасаси фаолият юритади ва у тадқиқот ҳамда таълим соҳасида ҳам етакчилик қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш