Logo

Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда Афғонистон­­–Покистон чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди

Февраль 28, 2026. 22:25 • 34 сония

49
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда Афғонистон­­–Покистон чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Афғонистон ташқи ишлар вазири жаноб Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали конструктив суҳбат бўлиб ўтди, ­­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Афғонистон–Покистон чегарасидаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик, вазминликни сақлаш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги юзасидан фикр алмашилди.

Барқарорликни таъминлаш ва мавжуд хавф-хатарларни бартараф этишда мулоқот асосий восита бўлиб қолиши зарурлиги таъкидланди”.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш