Logo

Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Февраль 28, 2026. 22:35 • 36 сония

51
Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 28 февраль. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дор билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Покистон Ислом Республикаси Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашдик. Вазминликни сақлаш ва вазиятни янада кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди.

Мавжуд қарама-қаршиликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўзаро ишонч ҳамда изчил мулоқотнинг аҳамияти зарурлиги алоҳида қайд этилди”.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш