Logo

Токиода Оролбўйидаги экологик вазият ва уни соғломлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Март 01, 2026. 10:30 • 59 сония

48
Токиода Оролбўйидаги экологик вазият ва уни соғломлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Токиода Оролбўйидаги экологик вазият ва уни соғломлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Токиода Оролбўйидаги экологик вазият ва уни соғломлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

ТОКИО, 1 март. /“Дунё” АА/. Япония пойтахтида “The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement” (OISCA) халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган 47-Токио форуми бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда мамлакатимиз элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумда ташкилот раҳбарияти, OISCA фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Япония парламенти гуруҳи вакиллари, собиқ Бош вазир Шигеру Ишиба, шунингдек, йирик япон корпорациялари ва хорижий давлатлар дипломатик миссиялари раҳбарлари қатнашдилар.

Анжуманнинг асосий мавзуларидан бири Оролбўйи ҳудудидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва ҳудудда барқарор ривожланишни таъминлаш масаласи бўлди. Иштирокчиларга Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар тақдим этилди.

Элчи ўз нутқида Орол фожиаси нафақат минтақавий, балки глобал экологик муаммо эканини таъкидлаб, денгиз тубида саксовулзорлар барпо этиш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар халқаро аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Япония томони ва форум иштирокчилари Ўзбекистоннинг Оролбўйи муаммоларига ечим топиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Музокаралар якунида экологик барқарорликни таъминлаш ва ҳудудда янги иқтисодий имкониятларни яратиш мақсадида халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш