Покистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Июль 22, 2026. 15:30 • 2 дақ

111
Покистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 22 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Покистоннинг янги элчиси Муҳаммад Мудассир Типуни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Мудассир Типу жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалаларини батафсил муҳокама қилдик.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги механизмларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, ўзаро муносабатларни янги мазмун билан бойитиш йўлида яқин ва самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканимизни билдирдик”.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Мудассир Типу 2023-2026 йилларда Покистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган элчи Аҳмад Фаруқнинг ўрнини эгаллади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш