Чўлпонота шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Июль 24, 2026. 15:30 • 2 дақ

116
Чўлпонота шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Чўлпонота шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари, кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга оид долзарб масалаларни муҳокама қилдик.

Йиғилиш якунида қатор ҳужжатларни имзоладик.

Шунингдек ўқинг

Анжуман доирасида делегациялар раҳбарлари билан биргаликда рамзий маънога эга бўлган картинани яратиш маросимида ҳам қатнашдик. Ушбу ташаббус ШҲТ маконида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳини янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишимизнинг ифодаси бўлди.

Тадбирларни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари ва барча ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик билдирамиз”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш