Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларни биргаликда сафарбар этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар

Июль 23, 2026. 21:10 • 2 дақ

79
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларни биргаликда сафарбар этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар

ТОШКЕНТ, 23 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бишкек шаҳрида ХКП Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимизда сиёсат, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, юқори технологиялар ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорлигимизнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдик.

Олий даражада эришилган келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишига, иқтисодий дипломатиямиз натижадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, “Марказий Осиё – Хитой” механизми ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдик.

Мамлакатларимиз ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида зарур саъй-ҳаракатларни биргаликда сафарбар этишга тайёрлигимизни тасдиқладик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш