Қирғизистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Июль 24, 2026. 14:06 • 2 дақ

105
Қирғизистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ТИВ раҳбарлари билан учрашди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамкасблари билан бирга Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳамкасбларимиз билан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Жаноби Олийлари билан учрашишдан бағоят мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказдик.

Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Қирғизистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитни ҳар томонлама мазмунли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни қайд этдик. Ўзбекистоннинг турли даражадаги вакиллари ШҲТ тузилмаларининг барча йиғилишлари, шунингдек, анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш