Хоразмнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича янги вазифалар белгиланди
Июль 18, 2026. 09:10 • 2 дақ
• 45УРГАНЧ, 18 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида ҳудуднинг инвестиция ва экспорт имкониятларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган қатор учрашувлар ташкил этилди.
Музокараларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини юксалтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари иштирокида Хоразм вилоятининг ташқи иқтисодий алоқаларини фаоллаштириш, маҳаллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Сафар давомида Урганч, Хива шаҳарлари, Янгиариқ, Шовот ва Гурлан туманларидаги етакчи саноат, тўқимачилик ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишилди. Корхоналар раҳбарлари билан мулоқотларда экспорт бозорларини диверсификация қилиш, янги хорижий шерикларни жалб этиш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташриф якунлари бўйича Хоразм вилоятининг халқаро иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни дипломатик ваколатхоналар орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







