Нукусда Қорақалпоғистонга инвестициялар жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Июль 17, 2026. 12:30 • 2 дақ

119

ТОШКЕНТ, 17 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ривожлантириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувларда Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва Қорақалпоғистон ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, грант маблағларини жалб этиш, миллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, халқаро саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда таълим, саноат, энергетика ва туризм соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Сафар доирасида Мирвоҳид Азимов Нукус шаҳри ва Тахиатош туманидаги қатор корхоналар фаолияти ҳамда уларнинг экспорт салоҳияти билан танишди. Корхоналар раҳбарлари билан мулоқотларда янги ташқи бозорларга чиқиш, хорижий шерикларни жалб этиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва халқаро саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ташриф якунида Қорақалпоғистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, дипломатик ваколатхоналарнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва миллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш