Logo

Хайриддин Султонов “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди

Январ 19, 2026. 18:03 • 40 сония

57
Хайриддин Султонов “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 19 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг “Султонов Хайриддин Мадриддиновичга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвонини бериш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фармонда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери Султонов Хайриддин Мадриддиновичга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ўзининг бетакрор истеъдоди, серқирра ижодий фаолияти билан халқимиз бадиий тафаккури, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўзбек адабиёти хазинасини тарихий ва замонавий мавзудаги ёрқин асарлар билан бойитиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш