Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳокимияти ўзаро савдо уйларини очиш масалаларини муҳокама қилмоқда
Сентябрь 18, 2026. 14:00 • 56 сония
• 59
ОҚТОВ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Досчанов ва Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳокими ўринбосари Малик Абдикадиров онлайн-учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар Манғистау вилоятида Ўзбекистоннинг экспорт маҳсулотлари учун Савдо уйини очиш ҳамда қозоғистонлик тадбиркорлар ва савдо тармоқлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўз навбатида, Манғистау вилояти вакилларига Хоразмда ўз Савдо уйини очиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки ҳудудий маъмурият ўртасида доимий алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жорий йилнинг октябрь ойида Хоразм вилояти делегациясининг Манғистауга ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси