Logo

“Караван Инфо” АА: Ўзбекистонда янги замонавий-инновацион шаҳар барпо этилмоқда

Февраль 13, 2026. 10:19 • 2 дақ

435
“Караван Инфо” АА: Ўзбекистонда янги замонавий-инновацион шаҳар барпо этилмоқда

МОСКВА, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Караван инфо” ахборот агентлигида Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий-инновацион шаҳар – Янги Тошкент ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, мазкур улкан лойиҳани амалга ошириш тахминан 1020 йил давом этади. Бу вақт давомида шаҳар инвестициялар ва малакали кадрларни жалб қилиш учун фаол рақобатлашади, энг илғор ғоялар ва технологияларни жалб қилиш марказига айланишга интилади.

Таъкидланишича, 2026 йил август ойида очилиши режалаштирилган 232 метр баландликдаги фаввора асосий меъморий доминант ва жаҳон рекордчиси бўлади.

Дастлабки мижозлар 2026 йил декабрь ойида кўп қаватли турар-жой мажмуаларига кўчиб ўтиши мумкин. Янги квартираларни биринчи навбатда оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқаролар, маъмурий биноларини янги шаҳарга кўчирадиган давлат хизматчилари олади.

Янги Тошкент инфратузилмаси илғор ечимларга асосланади: трамвай қатнови ва ҳайдовчисиз транспортни жорий этиш режалаштирилган. “15 дақиқалик шаҳар” тамойили аҳолининг асосий ижтимоий ва маиший объектларга пиёда етиб боришини чорак соатда таъминлайди.

Мутахассисларнинг фикрича, Янги Тошкент технологик тараққиёт рамзига айланиши, қулай шаҳар муҳитини яратиши, транспорт ва ижтимоий соҳаларда инновацияларни жорий этиши керак.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш