“Укринформ” АА: Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилмоқда

Сентябрь 09, 2026. 18:00 • 2 дақ

51
“Укринформ” АА: Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилмоқда

КИЕВ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатимиз ички бозори учун автомобиль ҳамда авиация ёнилғисини қўшма тарзда ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Укринформ” ахборот агентлигига таяниб.

 Ўзбекистон энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, қўшма ишлаб чиқариш бўйича муҳокама қилинаётган лойиҳалардан бири Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг нефтни қайта ишлаш қувватларида ёнилғи-мойлаш материалларини чиқаришни назарда тутади.

Шунингдек ўқинг

 Шунингдек, Энергетика вазирлиги мамлакатлар нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш, углеводород хомашёсини қўшма қайта ишлаш, технологиялар алмашиш ҳамда барқарор логистика занжирларини яратиш масалаларини кўриб чиқаётганини билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ички талабни қондириш ҳамда манбаларни диверсификация қилиш мақсадида муқобил етказиб бериш йўналишларини фаол кенгайтирмоқда. Бундан аввал Грузия ва Ироқдан авиация керосини етказиб бериш йўлга қўйилгани, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Хитой компаниялари билан Jet A-1 маркали авиакеросинни узоқ муддатли етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боргани хабар қилинган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш