FIFA хавфсизлик нуқтаи назаридан ЖЧ–2026 стадионларига кўп марталик идишларни олиб киришни тақиқлайди

Июнь 04, 2026. 23:55 • 2 дақ

69
FIFA хавфсизлик нуқтаи назаридан ЖЧ–2026 стадионларига кўп марталик идишларни олиб киришни тақиқлайди

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати мухлислари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида стадионларга кўп марталик идишларни олиб кириш тақиқланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Reuters” агентлиги маълумотига таяниб.

Қайд этилишича, қарор сўнгги паллада қабул қилинган ва бошқа бир қатор буюмларга, жумладан, кружкалар, банкалар ва консерва идишларига ҳам тегишлидир. Бу чора мазкур буюмлардан улоқтириш қуроли сифатида фойдаланилганда жароҳатланиш хавфининг олдини олишга қаратилган.

“FIFA барча ўйинчилар, ҳакамлар, мухлислар, кўнгиллилар ва ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга интилади”, – дейилади ташкилотнинг “Reuters” учун баёнотида. Шунингдек, тақиқ иштирокчилар ва томошабинлар орасида юзага келиши мумкин бўлган жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилгани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, бу қарор мухлислар орасида хавотир уйғотди. Улар иссиқ ҳавода стадионларда бўлиш шароитлари юзасидан ўз хавотирларини билдирди. Тахминларга кўра, айрим ареналарда ҳарорат Цельсий бўйича 26–28 даражагача кўтарилиши мумкин, бу эса ичимлик суви билан таъминланиш масаласини кун тартибига қўяди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 48 та терма жамоа иштирокида 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир доирасида аввалги 64 та ўйин ўрнига қўшимча плей-офф босқичини ўз ичига олган 104 та учрашув ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатдаги илк ўйинини Мексикадаги “Ацтека” стадионида Колумбияга қарши ўтказади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш