“Кабар”: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши жадвалдан бироз илгариламоқда

Август 03, 2026. 16:30 • 2 дақ

94
“Кабар”: Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши жадвалдан бироз илгариламоқда

БИШКЕК, 3 август. /“Дунё” АА/. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг 304 километрлик Қирғизистон қисми қурилиши барча йўналишларда бошлаб юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, қурилиш ишлари жадвалдан бироз олдинда бормоқда.

“Қирғиз темир йўли” миллий компанияси давлат корхонаси бош директори Азамат Сакиевнинг агентликка маълум қилишича, айни пайтда туннеллар, кўприклар, ер пойдевори ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Азамат Сакиев лойиҳани амалга оширишда атроф-муҳитни асрашга алоҳида эътибор қаратилаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, маршрутлар табиатни муҳофаза қилиш зоналари ҳисобга олинган ҳолда ётқизилмоқда, мураккаб участкалар эса табиатга таъсирни камайтириш учун туннеллар орқали ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида икки давлат транспорт вазирлари Илҳом Маҳкамов ва Талантбек Солтобоев бутун трасса бўйлаб биргаликда сафар қилиб, Қирғизистон ҳудудида қурилаётган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг асосий объектларидаги ишлар бориши билан танишган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш