Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон вазирини қабул қилди
Август 03, 2026. 14:30 • 54 сония
• 100
ДЕҲЛИ, 3 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Нью-Деҳлида Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму қабулида бўлганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдик.
Сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.
Самимий қабул учун Президентга чуқур миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича изчил ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканини билдирдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси