Ўзбек гилами ва халқ амалий санъати намуналари Ашхободда ўтган халқаро кўргазмада эътироф этилди
Июнь 01, 2026. 11:25 • 2 дақ
• 12АШХОБОД, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Туркманистон пойтахтида гилам маҳсулотлари кўргазмаси ва Бутунжаҳон туркман гиламчилари уюшмасининг ХХVI йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирнинг очилиш маросимида Туркманистон Межлиси раиси Дуньягозель Гульманова, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий делегациялар аъзолари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, мамлакат тўқимачилик саноати корхона ва ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Анжуман доирасида Республика туркман миллий маданий маркази раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулдона Авездурдиева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси томонидан ўзбек гилами ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмаси ташкил этилди.
Мамлакатимиз стендига ташриф буюрган туркман расмий ва жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъатини, жадаллик билан ривожланиб бораётган сайёҳлик салоҳияти алоҳида эътироф этишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






