Кувайт Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Май 11, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 60
ТОШКЕНТ, 11 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кувайтнинг янги элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрадни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Кувайтнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрад жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кун тартибимиз марказида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2025 йил февраль ойида Кувайтга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини қайд этдик.
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдик.
Элчи жанобларига Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




