“Kyiv Diplomatic”: Қадимий Бухоро шаҳри янги ренессанс ва маданий тикланиш босқичини бошдан кечирмоқда

Август 03, 2026. 10:00 • 2 дақ

76
“Kyiv Diplomatic”: Қадимий Бухоро шаҳри янги ренессанс ва маданий тикланиш босқичини бошдан кечирмоқда

КИЕВ, 3 август. /“Дунё” АА/. Украинанинг “Kyiv Diplomatic” журнали веб-сайтида қадимий Бухоро шаҳрининг замонавий маданий ва сайёҳлик ривожланишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Журнал ёзишича, АҚШнинг "The New York Times" нуфузли газетаси Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири - Бухорога бағишланган мақола чоп этган. Газетада Бухоро минг йилдан зиёд вақт давомида Шарқ ва Ғарбни боғлаган Буюк ипак йўлининг энг муҳим марказларидан бири бўлгани таъкидланган.

Жумладан, Арк қалъаси, мақбаралар, мадрасалар ва мовий гумбазли масжидлардан иборат бой меъморий меросга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг кўпчилиги ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Журналда таъкидланишича, бугунги кунда Бухоро халқаро маданий марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда. Ўтган йили ушбу шаҳарда ўтказилган замонавий санъат биенналеси, инфратузилманинг ривожланиши, янги меҳмонхона ва ресторанларнинг очилиши хорижий сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилмоқда.

“Kyiv Diplomatic” нашри минтақанинг бой гастрономияси, хусусан, машҳур Бухоро оши (ош софи) ва азалий анъаналарни ўзида мужассам этган ҳунармандчилик маҳсулотлари — сўзана, сопол буюмлар ва қўл меҳнати билан тайёрланган қайчиларни алоҳида эътироф этган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш