“Oman Observer”: Ўзбекистон истиқлол шодиёнасини нишонлаб, келгуси ўн йиллик учун устувор вазифаларни белгилаб олди
Сентябрь 01, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 27
МАСКАТ, 1 сентябрь. /“Дунё” АА/. Уммоннинг “Oman Observer” нашрида “Ўзбекистон Мустақиллик кунини нишонлади ва келгуси ўн йиллик учун миллий режани эълон қилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тантанали тадбирлар ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи ёритилган. Унда мамлакатни келгуси ўн йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган.
Мақолада Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва институционал ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, давлат хизматлари сифатини ва аҳоли фаровонлигини янада оширишга йўналтирилган таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзгаришлар қайд этилган.
Муаллиф келгуси даврда мамлакат олдига қўйилган қатор устувор вазифаларни алоҳида таъкидлаган. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш, шаҳарларда яшил ҳудудларни кенгайтириш, суд тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш, уюшган жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш, маҳалла институтлари ваколатларини кенгайтириш шулар жумласидандир.
Материал сўнггида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
Тантанали дастур доирасида тарихий ва замонавий театрлаштирилган томошалар, робототехника ва уч ўлчамли технологиялар соҳасидаги ютуқлар намойиши ҳамда хорижий санъаткорлар иштирокида концерт ташкил этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси