Хивада халқаро қовун сайли фестивали бошланди

Август 07, 2026. 16:30 • 2 дақ

95
Хивада халқаро қовун сайли фестивали бошланди

ХИВА, 7 август. /“Дунё” АА/. Бугун Хива шаҳрида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган Халқаро қовун сайли фестивали бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

9 августга қадар давом этадиган ушбу тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фестивалда туризм соҳаси ходимлари, ҳунармандлар, туроператорлар, сайёҳлар, ижодкорлар, юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида туризм индустрияси вакиллари иштирокида B2B форматида учрашув ташкил этилди, шунингдек, Хоразм вилоятининг тарихий ва замонавий сайёҳлик объектларига экскурсиялар уюштирилди. Ҳунармандчилик устахоналарида намойиш этилган миллий маҳсулотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Фестивалнинг асосий воқеаси бўлган сара қовун навлари кўргазмаси барчага унутилмас онларни туҳфа этди. Халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ярмаркаси, миллий таомлар тақдимоти, халқ ўйинлари, фольклор жамоалари чиқишлари ҳамда ўзбек ва хорижий санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Мазкур фестиваль Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, туризмни ривожлантириш, миллий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш, халқ ҳунармандчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш