Logo

Ўзбекистон ва Иордания ТИВ раҳбарлари Туркиядаги музокаралар чоғида минтақавий осойишталик ва барқарор тараққиётга оид муштарак интилишларни алоҳида қайд этдилар

Апрель 18, 2026. 17:10 • 2 дақ

137
Ўзбекистон ва Иордания ТИВ раҳбарлари Туркиядаги музокаралар чоғида минтақавий осойишталик ва барқарор тараққиётга оид муштарак интилишларни алоҳида қайд этдилар

ТОШКЕНТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Анталия дипломатик форумида иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Анталия дипломатик форуми доирасида Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз telegram-каналида. – Мулоқотимиз Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги икки томонлама муносабатларимизга янги суръат бағишлашга қаратилди. Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, биродар халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдик, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирларни кўриб чиқдик.

Ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик ҳамда минтақавий барқарорлик ва тараққиётга оид умумий интилишларимизни таъкидладик”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА олган расм

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш