Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди
Февраль 14, 2026. 19:28 • 43 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 14 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов анъанавий Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Дунёнинг турли минтақалари вакиллари хавфсизлик сиёсатидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш учун бу ерга йиғилишди.
Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақадаги давлатлар умумий фаровонлик йўлида ўз масалаларини тинч йўл билан ҳал эта олиши, янги юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасига айланди.
Конференция давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлдик. Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасбларимиз билан учрашишдан мамнун бўлдик. Эришилган ютуқларни кўриб чиқдик ҳамда янги истиқболли мақсадларни белгилаб олдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
