Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон элчисини қабул қилди
Апрель 02, 2026. 08:47 • 59 сония
• 102
ТОШКЕНТ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий жанобларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизликка оид оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидладик.
Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан – мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши муҳимлигига доир қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси