Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Март 25, 2026. 18:07 • 2 дақ
• 122
ТОШКЕНТ, 25 март. /“Дунё” АА/.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Туркия ташқи ишлар вазири, қадрли ҳамкасбим Ҳакан Фидан жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдик, Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлашнинг амалий механизмларини кўриб чиқдик, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдик.
Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, мавжуд масалаларни фақат мулоқот ва дипломатик йўллар орқали ҳал этилиши зарурлигини таъкидладик.
Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олдик”.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси