Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ТДТ ТИВКнинг норасмий йиғилишида иштирок этди

Апрель 19, 2026. 10:34 • 2 дақ

131
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ТДТ ТИВКнинг норасмий йиғилишида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /“Дунё” АА/ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Анталияда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилишини ўтказдик ва ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларига, жумладан транспорт, энергетика, “яшил” трансформация, рақамлаштириш ва инновацияларга алоҳида эътибор қаратдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Шунингдек, ташкилотнинг институционал ривожи, “ТДТ плюс” формати доирасида алоқаларимизни кенгайтириш, ташқи шериклар билан амалий ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашдик.

Шунингдек ўқинг

Биз минтақавий ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва умумий масалаларни ҳал қилиш учун биргаликда ишлашни давом эттирамиз”.

 “Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш