Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Май 01, 2026. 20:21 • 2 дақ

187
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Арфия Эри билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Арфия Эри хоним билан мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида кенгайтирилган стратегик шерикликни изчил ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни амалий натижаларга айлантириш бўйича аниқ чораларни белгилаб олдик.

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасида “яшил” тараққиёт, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришни устувор вазифа сифатида қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Япония билан ўзаро ишончга асосланган, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш