Logo

Ўзбекистон делегацияси Покистон сармояси иштирокида Навоий вилоятида терини қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди

Май 01, 2026. 20:00 • 2 дақ

136

КАРАЧИ, 1 май. /“Дунё” АА/. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев бошчилигидаги делегация Карачи шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Nova Leathers (Pvt.) Ltd.” компанияси бош директори Ирфан Иқбол билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Nova Leathers (Pvt.) Ltd.” чармни қайта ишлаш ва юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхонаси ҳисобланади. 1986 йилда ташкил этилган компанияда чармни қайта ишлашнинг тўлиқ саноат цикли йўлга қўйилган бўлиб, чарм курткалар, сумкалар, кийим-кечак саноати учун махсус чарм материаллари ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Учрашув давомида Покистон компанияси билан Навоий вилоятида маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда илғор технологиялар трансферини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳоким Нормат Турсунов Ўзбекистонда чарм саноати ва терига ишлов бериш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек ўқинг

Бош директор Ирфан Иқбол ўз компаниясининг кўп йиллик тажрибасига таяниб, Покистон чарм саноатининг экспорт салоҳияти, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари, халқаро бозор талаблари ва тенденциялари ҳақида тўхталиб ўтди.

Музокараларда Навоий вилоятида чармни қайта ишлаш соҳасини янада ривожлантириш, замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳамда экспортбоп, юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари юзасидан таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Учрашув якунида чармни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш